...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея яна бир нечта ракета учирди


10:34, 08.06.2017 Олам
 2 322

Улар 200 км учган ва Япон денгизига қулаган. Дастлаб ракеталар баллистик экани ҳақида хабар берилган.

Шимолий Корея шарқий соҳилда бир неча ракетани учирди. Бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги хабар берди.
 
Кейинроқ агентлик ракета бир неча қанотли бўлганини маълум қилди. Улар 200 км учган ва Япон денгизига қулаган. Дастлаб ракеталар баллистик экани ҳақида хабар берилган.
 
“Шимолий Корея тахминан кемаларга қарши ракетани синаб кўрди”, деб хабар берди Жанубий Кореянинг Штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси. КХДР ракеталар синовини ўтказгандан сўнг Япония миллий хавфсизлик кенгаши шошилинч чақириқ эълон қилди.
 
КХДР сўнгги вақтларда мунтазам равишда баллистик ракета синовини ўтказмоқда. АҚШ ҳарбий раҳбарияти айнан Шимолий Кореяни асосий ракета хавфи бор мамлакат деб ҳисоблайди. Ҳозирда АҚШ ҳарбийлари Жанубий Кореяда бўлиб, мамлакат ҳудудида мудофаани кучайтирмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, КХДР жорий йилнинг 29 апрель куни навбатдаги баллистик ракета парвозини амалга оширган эди.
Сумбула
Фото: Reuters

 

Теглар:Ракета Шимолий Корея Жанубий Корея АҚШ Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!