...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди


16:41, 23.12.2016 Жамият
 2 024

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири самимий қабул учун Президентга миннатдорлик билдириб, Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига Президент Нурсултон Назарбоевнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромини етказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
  
Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, қардош Қозоғистоннинг раҳбарияти ва халқини тарихий сана – давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан яна бир бор самимий табриклади.
 
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида қарор топган ва чуқур тарихий илдизларга эга ишончли ва самарали муносабатлар мамлакатларимиз ва халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бериши ва ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларида бугун жадал ривожланаётгани таъкидланди. 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири самимий қабул учун Президентга миннатдорлик билдириб, Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига Президент Нурсултон Назарбоевнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромини етказди. 

Ерлан Идрисов Ўзбекистон раҳбарини Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан яна бир бор муборакбод этиб, сайловда Ўзбекистон халқи мамлакатни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчил давом эттирилишини кенг қўллаб-қувватлашини бутун дунёга намоён этганини таъкидлади. 

Учрашувда мамлакатларимиз яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган ҳамкорлар сифатида Ўзбекистон ва Қозоғистонда, бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдан, иқтисодий, ижтимоий тараққиёт ва фаровонликдан бирдай манфаатдор экани қайд этилди. 

Шу нуқтаи назардан, Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси этиб сайлангани ва бу Ўзбекистон томонидан кенг қўллаб-қувватлангани Марказий Осиё давлатлари манфаатларини глобал миқёсда ҳимоя қилиш учун янги имкониятлар яратади. 

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларига оид, авваламбор, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликнинг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашди. Хусусан, савдо соҳасида йирик шериклар бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2016 йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,079 миллиард АҚШ долларидан ошгани эътиборга олиниб, мамлакатларимиз бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёр экани таъкидланди. 

Томонлар икки ва кўп томонлама серқирра ҳамкорликнинг бугунги даражасидан мамнуният билдириб, 1998 йил 31 октябрдаги Абадий дўстлик ва 2013 йил 14 июндаги Стратегик шериклик тўғрисидаги давлатлараро шартномалар руҳида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этдилар.
 
Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ерлан Идрисов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар