...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонда 422 хонадон ичимлик суви билан таъминланди


13:38, 16.09.2016 Жамият
 2 559

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан 1 миллион 152 минг доллар миқдорида молиялаштирилган.

Қорақалпоғистоннинг жануби-шарқидаги Амударё туманининг “Бўзёп” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Яримчи” сув тақсимлаш станцияси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Натижада 422 хонадон тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Осиё тараққиёт банки томонидан 1 миллион 152 минг доллар миқдорида молиялаштирилган мазкур лойиҳа бўйича кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари тумандаги “2-кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди.
 
Қисқа вақт давомида насос станцияси биносини реконструкция қилиш баробарида 21 километр узунликдаги ўрта босимдаги ҳамда хонадонларга борадиган 11,7 километр узунликдаги сув тармоқлари тортилди, дейилади хабарда.

Реконструкция ишларидан сўнг бутунлай янгича қиёфа касб этган сув тақсимлаш станциясига замонавий насослар ўрнатилган.
 
Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастур асосида Хўжайли, Кегейли, Шуманай ва Беруний туманларида ҳам шу каби сув тақсимлаш станцияларини реконструкция ва таъмирлаш ишлари изчил олиб борилмоқда. 

Теглар:Қорақалпоғистон Осиё тараққиёт банки Ичимлик суви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар