...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистонда 240 оилага 25 тадан жўжа берилди


13:36, 05.01.2017 Жамият
 2 219

Аҳолининг парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 240 оилага 25 тадан жўжа берилди.

Қорақалпоғиистон Республикасининг Амударё туманида ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадон жўжа тарқатилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди.
 
Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди. 

Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.
 

Теглар:Жўжа Қорақалпоғистон Паррандачилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Алидан Мухаммаджонов
11:02 29.03.2017

Бизнинг асосий иллатимиз ўзимизни "юқори"нинг топшириғини сўзсимз бажаришга киришган қилиб кўршатишимиз. Аслидачи, ҳар йили баҳор ойларида "ҳар бир одам (масалан) 25 тадан кўчат эксин" кўринишидаги топшириқлар берилиши хеч кимга сир эмас. Аслидачи, хар бир одам (хар йили) 25 тадан



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар