...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қоидабузарликларни онлайн билиш мумкин бўлган видеоролик тайёрланди


18:26, 13.04.2017 Жамият
 6 596

Электрон ҳукумат марказининг Ахборот-ресурсларини ривожлантириш департаменти бошлиғи Азиз Азимов “Qalampir.uz” сайтига эксклюзив видеони тақдим этди.

Бироз аввал, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида алоҳида хизмат ишга туширилиши, ҳайдовчилар қоидабузарлик ва жарималар ҳақида шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Май ойидан ишга туширилиши режалаштирилаётган мазкур хизмат ҳақида Электрон ҳукумат марказининг Ахборот-ресурсларини ривожлантириш департаменти бошлиғи Азиз Азимов дастлабки маълумотларни берди.
 
Азимов “Qalampir.uz” сайти учун мазкур жараён қай тартибда амалга оширилиши тасвирланган видеони ҳам тақдим этди.
 
 

 
Жарима ҳақидаги маълумот қандай олинади?
 
Ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетларига кириб, автомобилнинг техник гувоҳномаси рақами ва автомобилнинг давлат рақамини киритиш орқали, қоидабузарлик қайд этилгани, унинг миқдорини билишлари мумкин.
 
Агар чорраҳага ўрнатилган камералар қоидабузарликни қайд этса, тўғридан-тўғри Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги фойдаланувчининг шахсий кабинетига маълумот юборилади.
 
Бундан ташқари, автомобиль эгаси шахсий кабинетига қўл телефони рақамини киритиб, SMS-огоҳлантирув хизматини ёқтирган бўлса, жарима ҳақида хабар унинг қўл телефонига юборилади.
 
Шахсий кабинетда эса автомобиль билан боғлиқ қоидабузарлик қачон содир этилгани ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади. 

Теглар:Портал Азиз Азимов Кузатув камералари Қоидабузарлик Жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Вали
18:32 13.04.2017

Жаримани кандай тулашни реклама килгунча автомобил йулларини яхшилансин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар