...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қизини калтаклаган ота ҳам, унинг бобоси ҳам ИИВ ходими бўлган! Видео халқаро ташкилотлар қўлига етиб борди


19:19, 13.11.2017 Жамият
 21 742

Қизини калтаклаган ота — ички ишлар идоралари ходими ўз аризаси билан ишдан бўшатилган.

Қизини калтаклаб, бу ҳолатни видеога олган ота жиноий жавобгарликка тортилди. Айни дамда ушбу видеолавҳа нафақат Ўзбекистонда, балки мамлакат ташқарисида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу лавҳа инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар, хусусан ЮНИСЕФ болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги расмийлари қўлига етиб боргани ҳақида маълумотлар бор.
 
Тарқалган хабарларга қараганда, 4 яшар қизчасини калтаклаган ота ички ишлар органи ходими бўлган. Ҳатто, қизчанинг буваси, яъни муштумзўр отанинг отаси ҳам ички ишлар органларида узоқ йиллар фаолият юритгани айтилмоқда.
 
Қизини калтаклаган  ота — ички ишлар идоралари ходими ўз аризаси билан ишдан бўшатилган. Тергов ва суриштирув ишлари давом этаётгани сабаб унинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда.
 
Айни дамда қизнинг онаси Туркиядан қайтиб келган. Икки йил Туркияда истиқомат қилиб, фарзандини турмуш ўртоғига ташлаб кетган аёл эрини судга бериш ниятида бўлган. Сўнг ота-она ўзаро келишиб, ушбу видеони тарқатгани учун “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқовалар қонуний жавобгарликка торттиришини айтиб, таҳдид қилган.
 

Ҳозир қизалоқ бувисининг қарамоғида. Учтепа тумани васийлик ва ҳомийлик кенгашидан маълум қилишларича, қизча на онаси ва на отаси билан яшашни истаяпти. У фақат бувиси билан қолишни лозим топган.
 
Вазиятни кузатишда давом этамиз. 

Теглар:ИИВ Нозима Воҳидова Учбурчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар