...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қидирувда бўлган 3 нафар бухоролик жиноятчилар қўлга олинди


13:02, 23.11.2017 Жамият
 4 835

Жиноят содир этиб Россия Федерациясида “қочиб юрган” бухоролик йигитлар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Улар...

Бухоро вилоят ҳудудида турли жиноятлар содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрган бир неча нафар қидирувда юрган шахслар қўлга олинди.
 
Жумладан, ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  105-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилган, Бухоро шаҳридаги Мустақиллик кўчаси 1-уй, 15-хонада яшовчи, 1989 йилда туғилган Турсунов Дилшод Тошпўлотович Россиянинг Москва шаҳрида қўлга олинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун, яшириниб юрган, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон тумани, Сармазор кўчаси 73-уйда яшовчи, 1977 йилда туғилган Шарипов Олим Омонович ҳам қўлга олинган.
 
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят Кодексининг 166-моддаси ҳамда 277-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, 2016 йилдан буён қидирувда бўлган, Олот тумани, Майин қишлоғида яшовчи, 1996 йилда туғилган Маматқулов Қиличбек Ваҳобжонович Россия Федерацияси Москва шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Бухоро вилоят ИИБ Жиноят кодекси Қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар