...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатағон қурбонлари хотираси ёд этилиб, элга ош тортилди


09:41, 31.08.2018 Жамият
 3 056

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.

Бугун, 31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида халқ озодлиги йўлида фидо бўлган инсонларни хотирлаш маросими ўтказилди.
 
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган.




 
Қуръон тиловат этилиб, қатағон қурбонлари руҳига дуо қилинди. Элга ош тортилган.
 
Давлат раҳбари диний уламолар, таълим соҳаси мутасаддилари билан суҳбатда ватанпарвар инсонларни эъзозлаш, ёшларни миллий ғурур руҳида тарбиялаш, уларда буюк аждодларидек бўлишга интилишни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган. Бунинг учун Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази ва олий таълим муассасалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, таълим дастурларини такомиллаштириш кераклиги қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қатағон қурбонлари Мустақиллик куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар