...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда ноқонуний олиб кетилаётган 2 тоннадан ортиқ гуруч ушланди


14:01, 14.07.2017 Жамият
 2 472

Ашёвий далил сифатида олинган қарийб 7 миллион сўмлик гуруч белгиланган тартибда давлат эгалигига ўтказилди.

Қашқадарё вилояти божхоначилари республикамиздан транзит тарзида ўтаётган йўловчи поезди орқали қарийб 2,2 тонна гуручнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олишди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Хусусан, Нишон тумани “Москва-Душанбе” йўналишидаги йўловчи поездида қўшни давлат фуқароси Мирали Сафаров йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, вагоннинг турли жойларига яширинча жойлаштирилган ҳолда 20 қопдан иборат 1 тоннадан зиёд аланга навли гуручни келгусида сотиш мақсадида қўшни давлатга ноқонуний тарзда олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинди.
 
Бундан ташқари, унинг жиноий шериги бўлган қўшни давлат фуқароси Хасан Мироков ҳам ушбу қинғир йўлни танлаб, ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида қайд этмасдан, вагоннинг турли жойларига яширинча жойлаштирган ҳолда 23 қопдан иборат 1133 килограмм лазер ҳамда аланга навли гуруч маҳсулотини ўз юртига ноқонуний равишда олиб ўтаётганда қўлга олинди.
 
Якунда қўшни давлат фуқаролари М.Сафаров ҳамда Х.Мироковга нисбатан тегишли суд органларининг қарорлари билан жазо чоралари қўлланилди. Ашёвий далил сифатида олинган қарийб 7 миллион сўмлик гуруч белгиланган тартибда давлат эгалигига ўтказилди.

Теглар:Гуруч Божхона Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар