...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарши шаҳридаги “Насаф” стадиони ҳудудида замонавий бассейн қурилмоқда


14:26, 25.02.2017 Жамият
 4 148

25 метрга 11 метр ўлчамдаги 2 та сузиш ҳавзаси 4,7 гектар майдонни эгаллайди.

Қарши шаҳрида кўп тармоқли сузиш ҳавзаси ва замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган ташрифи давомида мазкур лойиҳа билан танишди.
 
Сузиш ҳавзаси ва дам олиш маскани аввалги “Насаф” стадиони ҳудудида қурилмоқда. 25 метрга 11 метр ўлчамдаги 2 та сузиш ҳавзаси 4,7 гектар майдонни эгаллаган. Бассейнлар сувни тозалаш, иситиш ҳамда ҳароратни мўтадил сақлаш ускуналари билан жиҳозланади.
 
Мажмуа илғор ва тежамкор, шу билан бирга замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Алоҳида кийиниш, ювиниш хоналари ташкил этилади. Бундай замонавий шароитлар сузиш билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар сонининг ортишига ва ёшларнинг баркамол вояга етишига хизмат қилади. 
Дурдона Расулова 
 

Теглар:Қарши Қашқадарё Президент Шавкат Мирзиёев Сув ҳавзаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар