...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаровсиз ва эгасиз қолган касал ҳайвонлар отиб ташланади


18:28, 23.09.2017 Жамият
 6 259

Дайди ҳайвонлар масаласи билан ким шуғулланади? Нега бу муаммо маълум вақт давомида кун тартибидан четда қолди?

Тошкент шаҳрида бугунги кунда дайди ва уй ҳайвонларидан жабрланганлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун қатор чоралар кўрилган эди, бироқ маълум вақт давомида бу муаммо яна негадир кун тартибидан четда қолди.
 
Бугун, 23 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида брифинг ташкил этилди.
 
Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 9 ойи мобайнида дайди ва уй ҳайвонларидан 3527 нафар фуқаро азият чекиб, 1633 нафари айнан дайди итлардан жабрланган.
 
Бу ҳолатнинг олди олинмаса, аҳоли ўртасида қутуриш касаллигини кескин кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
 
Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ва туман ободонлаштириш бошқармаларида ташкил этилган қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари иш фаолиятини янада кучайтириш зарур.
 
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли марказий авария диспетчерлик хизматининг “Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” ишини самарадорлигини ошириш мақсадида унинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
 
“Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” етарли даражада техника ва керакли анжомлар билан таъминланиб, ёқилғи-мой маҳсулотлари узлуксиз ажратилиб турилиши, “Дайди ҳайвонларни тутиш отряди” томонидан ишлаб чиқилган режа асосида  қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш мақсадида кеча-ю кундуз рейдлар ўтказиб бориш тавсия этилди. Шунингдек, кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш ва алоҳида вақтинча сақлаш учун махсус ажратилган жойларда сақлаш таъкидланди.
 
Аҳоли пунктларида ит ва мушукларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш юзасидан назоратни кучайтириш лозимлиги ҳамда ушбу қоидалар бузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар ташкил қилиниши ҳақида сўз юритилди.
 
Шунингдек, давлат ветеринария бўлимларининг тақдимномаси бўйича қаровсиз ва эгасиз қолган касал ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлашни ташкил этиш ҳамда бу хавфнинг олдини олишга қаратилган бир қатор ишлар эътиборга олинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Дайди ҳайвонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар