...
МЕНЮ
ONLINE TV

Психотроп дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди


17:29, 06.03.2018 Жамият
 3 651

“Лирика” ва “Трамадол” ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорлиқда инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатувчи кўп миқдордаги “Лирика” ва “Трамадол” номли дори воситаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
 
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Galenika Farm” МЧЖ дорихонаси раҳбари, фуқаро Ж.А хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган 3 минг 360 дона “Лирика” номли дори воситасини ноқонуний равишда сотаётган чоғида қўлга олинди. 

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!
 
Шунингдек, ушбу шахс раҳбарлигида фаолият кўрсатувчи дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу дорихонада яна 112 дона худди шу каби дорилар сотилаётгани, унинг эгнидаги курткаси чўнтагида ҳам 14 дона “Лирика” номли дори воситаси борлиги аниқланди. 
 
Маълумки, дорихонада дориларни сақлашнинг ўзига хос талаблари бор. Мазкур шахс мўмай даромад орттириш илинжида 111 дона “Лирика” номли дори воситаларини дорихонанинг ювиниш хонасига яшириб қўйгани фош бўлди. 
 
Текширув давомида ушбу дориларни “Dilnur farm plyus” МЧЖ дорихонаси раҳбари фуқаро Т.З келтириб бергани маълум бўлди. Шундан сўнг мазкур дориларни етказиб берган фуқаро Т.З.нинг автомашинасини кўздан кечириш жараёнида ушбу автомашинада 10 дона “Трамадол” номли инсон саломатлигига кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди. 
 
Т.З. фаолият кўрсатувчи “Dilnur farm plyus” МЧЖга қарашли дорихона холислар иштирокида кўздан кечирилганда дорихонада жами 45 дона “Лирика” номли дори воситалари ноқонуний равишда сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди. 
 
Ачинарлиси шундаки, занжир тариқасида содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатларида дорилар таъминоти қўлдан-қўлга, бир дорихонадан иккинчи дорихонага ноқонуний етказиб бериш орқали амалга оширилган.
 
Чунки фуқаро Т.З.нинг дорихонасида сотилаётган “Лирика” дори воситасиларининг бир қисми М. исмли шахс томонидан яна бир қисми эса фуқаро О. томонидан етказиб берилган. 
 
Тезкор тадбир давомида фуқаро О. бошқарувидаги “Кобальт” русумли, автомашина кўздан кечирилганда 49 дона “Лирика” номли дори воситалари борлиги аниқланди. 
 
Мазкур қонунбузарликларни содир этган шахслардан қиймати 66,5 миллион сўмлик, 3 минг 700 донадан зиёд “Лирика” ҳамда “Трамадол” дорилари ашёвий далил сифатида олинди. 
 
Ҳозирда мазкур ҳолат буйича божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. 
Икром Раҳмон

Теглар:Лирика Трамадол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар