...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кучли таъсир этувчи таблеткалар савдоси билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди


16:33, 09.11.2017 Жамият
 3 407

Бош прокуратура қошидаги департамент қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Ўзбекистон Республикаси МХХ Тошкентда бир қатор рейд тадбирларини ўтказди. Натижада Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилган кучли таъсир қилувчи препаратларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи “тадбиркорлар” қўлга олинди.
 
32 ёшли Ҳамдам Холиқжонов ва 49 ёшли Ўткир Исҳоқов 24 миллион сўмга тенг 15 мингта “Трамадол” таблеткасини сотаётган вақтида ушланган. Уларнинг иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан бўлиб, улардан бири “Тошкент Сувсоз” давлат корхонаси ходими бўлган.
 
Ҳамдам Ҳолиқжоновнинг Spark русумли автомобили ичидан яна мингта “Трамадол” таблеткаси топилган. Суриштирувлар вақтида Ўткир Исҳоқов препаратлар Қозоғистон республикасидан ноқонуний йўллар орқали олиб кирилганлигини маълум қилди. Уларда таблеткалар учун сертификатлар ва ҳужжатлар бўлмаган.
 
Бундай таблеткаларни тарқатиш билан шуғулланувчи яна бир гуруҳ қўлга олинди. “Фарҳод деҳқон бозори” қаршисида 25 ёшли ишсиз Мавлонжон Исмоилов ҳам ушланди.
 
Шунингдек, 20 ёшли Умар Усмонов ва Нуриддин Ҳасанов текширилганида, уларнинг ёнидан 710 та “Трамадол” таблеткаси ва 2,2 миллион сўм топилган.
 
Терговолди суриштирувлар давомида улар Тошкент шаҳри бўйича кучли таъсир қилувчи таблеткалар тарқатувчи гуруҳ борлигини тан олишди.
 
Қашқадарё вилоятидан бўлган 33 ёшли Санжар Рўзиев ҳам қўлга олиниб, унинг ёнидан 81 та “Трамадол” таблеткаси ва 200 минг сўм пул топилган. У Тошкентдан Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларига дорилар етказиш билан шуғулланган.
 
Бош прокуратура қошидаги департамент қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент Трамадол Кучли таъсир этувчи таблеткалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар