...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратурада байроқ ва эмблема ўзгаради


20:16, 08.05.2018 Жамият
 3 830

Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёвнинг 7 майдаги Фармони билан 2017 йил 18 апрелдаги “Прокуратура органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашдаги ролини кучайтириш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Фармон билан Ўзбекистон прокуратураси байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
 
Ўзбекистон прокуратураси байроғи тавсифига кўра, у тўғри бурчакли мовий рангдаги бир эн мато бўлиб, доимийлик, жасорат, содиқлик, фидокорлик ва жасурликни билдиради. Байроқ марказида Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси тасвирланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар