...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура бошпанасиз қолган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй олиб берди


09:58, 29.05.2018 Жамият
 4 460

22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси 2013 йил Самарқанд шаҳар ҳокимлигига уй-жой билан таъминлаш масаласида мурожаат қилган, аммо ҳокимлик...

Прокуратура органлари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, доимий уй-жойга эга бўлмаган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси С.Қурбонова яшаш жойи билан таъминланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матубот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, прокуратура ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, доимий уй-жойга эга бўлмаган Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси С.Қурбонованинг уй-жой ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилган.
 
Аввалроқ С.Қурбанова 16.05.2013 йилда Самарқанд шаҳар ҳокимлигига уй-жой билан таъминлаш масаласида мурожаат қилган аммо ҳокимлик томонидан уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмасдан шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига мурожаат қилиши ҳақида тушунтириш берилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли Қарорига асосан С.Қурбановани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиниб, унга Самарқанд шаҳри Ғ.Каримов кўчасида жойлашган барча шароитларга эга 17-хонадон ажратиб берилиши таъминланган.
 
“Фуқаро С.Қурбанованинг муқаддам уй-жой ажратиб бериш масаласида қилган мурожаатларини кўриб чиқишда сансалорликка йўл қўйган мутасадди идоралар мансабдор шахсларига нисбатан прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:С.Қурбанова Самарқанд прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар