...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг йўли поликлиникага тушди


21:01, 15.11.2018 Жамият
 9 025

Поликлиника таркибида беш ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар очилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давом этмоқда. Президентнинг йўли "Қўнғироқ" туманидаги оилавий поликлиникага тушди.

“Қўнғирот” фуқаролар йиғинидаги  23-оилавий поликлиника жорий йилда реконструкция қилинди. Замонавий диагностика ва даволаш ускуналари ўрнатилди.

Бу поликлиника "Қўнғирот", "Шуманай", "Қангли" овул фуқаролар йиғинларида яшайдиган 12 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Олий маълумотли шифокорлар бир кунда 100 кишига хизмат кўрсатади.  

Поликлиника таркибида беш ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар очилган.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини, айниқса, хотин-қизлар ва болалар соғлиги учун барча шароит яратилишини  таъкидлади.





Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар