...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Тожикистонга ташрифи доирасида 140 миллион доллардан зиёд шартномалар имзоланади


17:48, 08.03.2018 Жамият
 2 933

140 миллион доллардан зиёд бўлган тижорат шартномалари имзоланиши келишилган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат, 140 миллион долларликдан зиёд шартномалар тайёрланган
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комил Алламжонов оммавий ахборот воситаларига маълум қилди.


 
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифидан улкан натижалар кутилмоқда. Ташриф доирасида имзолаш учун 27 ҳужжат тайёрланган. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим улар орасида энг муҳимларидир”, деди Комилжон Алламжонов.
 
Шунингдек, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида умумий қиймати 140 миллион доллардан зиёд бўлган тижорат шартномалари имзоланиши келишилган.
 
“Биласиз, Президентимиз конструктив иш олиб боради ва масалаларни жойида ҳал қилади. Шу нуқтаи назардан, ташриф пайтида келишувлар миқдори янада ошиши мумкин”, дейди Алламжонов. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар