...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Олмазорга ташрифидан батафсил видеорепортаж


09:05, 22.04.2017 Жамият
 3 988

Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатларига нисбатан лоқайдлик ва эътиборсизликни жиддий танқид остига олди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 апрель куни Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор туманида бўлди.

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида барпо этиладиган янги савдо маркази ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари билан танишди.

Шунингдек, Талабалар шаҳарчаси ҳудудида қуриладиган Ахборот-ресурс маркази лойиҳаси билан ҳам танишди.

Президент Олмазор туманидаги "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла ҳаёти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилар экан, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “Оникс Тошкент” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.

Бундан ташқари, туман фаоллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатларига нисбатан лоқайдлик ва эътиборсизликни жиддий танқид остига олди. Аниқланишича, халқнинг 90 фоиз мурожаатига умумий тарзда жавоб берилган бўлиб, осонгина қутулиб қўйилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Президентнинг Олмазорга ташрифи Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар