...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Жиззахга сафари тугади!


16:35, 31.03.2018 Жамият
 3 839

Мирзиёев фойдаланилмай ётган ерлар ва улардан фойдаланиш ҳақида топшириқлар берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташриф буюргани, Жиззах шаҳрида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечиргани ва Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури ижроси билан танишганини хабар берган эдик.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев вилоятга  ташрифи давомида Эргаш Солиевни вилоят ҳокими лавозимига тайинлагани ҳақида ҳам маълум қилганди.
 
Бугун, 31 март куни Президент вилоятга ташрифининг иккинчи кунида Зафаробод туманидаги сув омборининг қурилиш жараёни билан танишди. 
 
Президент вилоятдаги фойдаланилмай ётган ерлар ҳақида гапириб, бу ерларда экспортбоп ва саноатбоп экинлар экиш ва улардан юқори даромад олиш мумкинлигини қайд этди.


 
“Биз бу ҳудудда лавлаги етиштириш, уни қайта ишлаб, шакар чиқарадиган завод қуришни режалаштирганмиз. Бу мамлакатимизнинг шакар мустақиллигини таъминлаш учун жуда зарур. Қайта ишланган маҳсулотни озуқа сифатида ишлатиб, чорвачиликни ҳам ривожлантирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев. 
 
Шунингдек, Мирзиёевга 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятида ирригация-мелиорация Давлат дастури асосида амалга ошириладиган ишлар, гидроиншоотлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.
 
Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан Зомин ва Зафаробод туманларида микроГЭСларни қуриш ва модернизация қилиш инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 
 
Шавкат Мирзиёев ушбу қурилиш ва модернизация ишларини сифатли бажариш, бунинг учун молиявий ва ташкилий кўмак кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. 
 
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.



Икром Раҳмон

Теглар:лавлаги шакар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар