...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентликка номзод Наримон Умаров қанча овоз тўплади?


12:28, 05.12.2016 Жамият
 5 142

Аввалги Президент сайловида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 2,05 фоиз овоз тўплаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўз ниҳоясига етганидан хабарингиз бор. Сайлов участкалари ўзининг ҳисоботларини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишда давом этмоқда.
 
Бу орада биз Ўзбекистонда мавжуд партиялар ўз номзодларига неча фоиз овоз тўплашини кутаётганига қизиқдик. Ушбу савол билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бош штабига қўнғироқ қилдик.
 
“Албатта, фоиз ҳисобида аниқ бир рақам айтиш қийин. Лекин, ишонамизки, аввалги Президент сайловига қараганда бу сафар яхшироқ натижа кўрсатамиз. Буёғи соат 16:00 да бўлиб ўтадиган Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилинганида маълум бўлади”, дейди  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Матбуот хизмати ходими.
 
Маълумот ўрнида, 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафар сайловчидан 18 миллион 942 минг 349 нафари овоз беришда иштирок этган. Бу сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил қилади.
 
Улардан 389 минг 24 нафар ёки 2,05 фоиз сайловчи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажитович Умаровга овоз берган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Президент сайлови Наримон Умаров Президент сайлови натижалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар