...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар Соҳибқирон Амир Темур қабрини зиёрат қилдилар


15:10, 18.08.2018 Жамият
 2 965

Соҳибқирон Темур руҳи покига Қуръон тиловат қилинган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Регистон мажмуасига боргани ҳақида хабар берган эдик. Меъморий ансамблда Тожикистон Президентига Шердор, Мирзо Улуғбек ва Тиллакори мадрасалари тўғрисида маълумот берилганди.
 
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон Темур руҳи покига Қуръон тиловат қилинган.


 
Маълумки, Амир Темур минтақадаги ўнлаб ўлкаларни  ишғол қилиб, улкан империя барпо этган. Қўшни мамлакатлар, жумладан, ҳозирги Тожикистон ҳудуди ҳам ушбу давлат таркибида бўлган. Шу жиҳатдан, Соҳибқирон тарихи халқлар учун умумийдир.
 
Меҳмонларга Амир Темур ҳаёти, ушбу мақбара қурилиши ҳақида сўзлаб берилди.




 
Тожикистон Президенти ўзи учун Амир Темур ва темурийлар давлати тарихига оид янги жиҳатларни кашф этганини таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Гўри Амир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар