...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент: “Коллежни тугатган бола ариза ёзолмайди!”


12:24, 23.07.2018 Жамият
 8 302

Илм бўлмагани учун. Мен сизларга бир рост гапни айтаман: коллежни тугатган бола ариза ёзолмайди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коллежни битирган йигит-қизлар ариза ёзолмаслигини, ҳар соҳада сифат даражаси тушиб кетганини танқид қилди. Давлат раҳбари мактаб ўқувчиларининг сифати, савияси талабга жавоб бермаслигини урғулади. Президент бу ҳақда 20 июль куни Ядро физикаси институти залида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашув гапирган.
 
“Вақт-соати келди. Илмнинг натижалари ҳаётда амалга оширилмагани учун ривожланишимизнинг ҳамма соҳаларида сифат даражаси пасайиб кетди. Илм бўлмагани учун. Мен сизларга бир рост гапни айтаман: коллежни тугатган бола ариза ёзолмайди! Бу гапим ҳақиқат! На кирилл алифбосида, на лотинда.
 
Нима учун биз Мактабгача таълим вазирлигини туздик? Бир ярим мингдан кўпроқ мактабгача таълим муассасасини очмоқчимиз, бу тарихда бўлмаган, бир йилда битта ҳам очмаганмиз. Агар биз мактабгача таълимни ривожлантирмасак, қишлоқларда мактабга келаётган болаларнинг сифати, савияси ҳозирги талабга мутлақо жавоб бермайди. Мактабларда 10-11-синфларни очдик. Энди мактабгача таълим, мактаб ва олийгоҳ бўлади. 10 йил шу тизимни қилсак кўзи ёнган, эртанги кунга ишонган, билими бўлган, ҳеч кимдан қўрқмайдиган, жасур ва миллатимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган одамлар пайдо бўлиши мумкин.
 
Вилоятларга борганимизда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Иброҳим Юсупов, Ҳамид Олимжон, Зулфия каби ижодкорларга бағишланган катта-катта мактаблар очдик. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлардек ижодкорлар ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди. Ҳеч қачон пайдо бўлмайди. Уни давлат тарбиялаши, саралаши, унга пул сарфлаши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Коллеж ўқувчиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар