...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ҳосилдор тут нави билан танишди


15:08, 19.05.2018 Жамият
 2 901

“Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак”, дейди Президент.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Andijan Silk.Co” қўшма кархонасига ташрифи чоғида “Марҳамат – 2017” тути ҳақида маълумот берилди.
 
Бу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий “Ўзбекистон” ва Япониянинг “Ошима” навларини пайванд қилиш орқали ўстирилган. Унинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, “Марҳамат – 2017” навидан 40 гектаргача барг олиш мумкин.
 


“Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа – тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Марҳамат – 2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар