...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент топшириғига кўра милиция ходими 3 хонали уйга эга бўлди


09:50, 01.04.2017 Жамият
 4 121

“Оилада 6 фарзанд тарбияланганмиз ва битта турар-жойга эҳтиёжимиз бор эди”.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Азизбек Омирбаев Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра 3 хонали хизмат уйига эга бўлди, дея хабар берди ИИВ Ахборот хизмати.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳалар ходимларига, айниқса профилактика инспекторларига муносиб турмуш шароитларини яратишга, айниқса уларни уй-жой билан таъминлашга қаратаётган эътибори ўз самарасини бермоқда.
 
“Оилада 6 фарзанд тарбияланганмиз ва битта турар-жойга эҳтиёжимиз бор эди. Ўзим 1991 йилда туғилганим ва юртимиз мустақиллиги билан тенгдош бўлганим сабабли шундай қудратли юрт фарзанди эканимдан ғурурланаман”, дейди Азизбек Омирбаев.
 
Хабарга кўра, лейтенант Президентнинг профилактика инспекторларига қаратаётган алоҳида эътибори туфайли ўзига бириктирилган маъмурий ҳудуддан 3 хонали хизмат уйини олган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси милиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар