...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент топшириғи билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳаж сафарига боришади


23:34, 17.07.2017 Жамият
 5 565

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача руҳда, юртимизда рўй бераётган янгиланишлар ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди.
 
Жумладан, Фармонга асосан, 2017 йил 1 майгача юртимиздаги 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига икки миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари  тўлиқ ва тантанали байрамона вазиятда топширилди.
 
Иккинчи жаҳон урушининг 14 нафар эҳтиёжманд қатнашчисига янги замонавий уй-жойлар туфҳа этилди. Уруш фахрийлари истиқомат қиладиган 172 та уй-жой тўлиқ қайта таъмирланди.
 
Бундан ташқари, 346 нафар уруш фахрийларига 3 млрд. 894 млн. сўмлик ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, эҳтиёжманд уруш қатнашчиларига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқ, дори-дармон воситалари ҳамда уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди.
 
Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.
 
Шу асосда “Нуроний” жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
 
Айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиcи Ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқдалар.
 

Ҳаж-2017 сафарига борувчи иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг
Р Ў Й Х А Т И


 

Исми ва фамилияси Туғилган йили Яшаш манзили
Андижон вилояти
1 Саттаров Шарон Содиқович 17.02.1924 Андижон шахар,
1-тор Завқий кўча 10-уй
2 Мамаджанов Алимджан 13.08.1924
 
Андижон шахар,
Бобур кўча 10 уй
3 Ражапов Тожитдин 02.03.1922
 
Андижон тумани, Найман ҚФЙ, Чўнгбоғич МФЙ
4 Арипов Нўмон 10.05.1925 Юқори бўз МФЙ
5 Камилов Алимджан 01.07.1924 Ниёзботир МФЙ
6 Ибрахимов Убайдулло 01.01.1923 Булоқбоши тумани,
Қўрғонча кўча 62 уй
7 Хамрабоев Турсунали 25.04.1925 Сой бўйи МФЙ
Шолизор кўчаси
8 Кадиров Зайнабудин 30.07.1923 Жалақудуқ тумани Бештол ҚФЙ Қўштепа МФЙ
9 Мадрахимов Зулунбой 21.09.1922 Избоскан тумани Якка тут МФЙ, Мерганжи кўчаси 40 уй
10 Собиров Урайимжон 05.07.1926 Пахтаобод тумани
Санграобод кўча
11 Жўраев Ғанижон 01.07.1925  Шахрихон тумани,
 Х.Абдуллаев кўча 5 уй
12 Холмахсумов Махмуджон 10.05.1926  Шахрихон тумани,
 А.Икромов кўча 7 уй
13 Хожиев Турсунхўжа 01.01.1924 Олтинкул тумани Жалабек ҚФЙ, Қамиштери 116
14 Турғунов Хужамберди 09.05.1924 Олтинкўл тумани Иттифоқ МФЙ, Қўрҳонча маҳалласи
15 Атабаев Умарали 08.02.1925 Пахтаобод тумани, Пахтаобод шахар, Бобирмирзо кўчаси
16 Абдуллаев Эргаш Х.Х.1920 Шахрихон тумани,
Назармахрам-2 кўчаси, 23-уй
17 Солиев Ғуламжон 17.05.1924 Шахрихон тумани, Гулшан ҚФЙ, Карнайчи МФЙ
18 Турғунов Юлдошали 01.07.1923 Шахрихон тумани, Бўстон МФЙ
Жиззах вилояти
19 Шарипов Холмат 01.07.1924 Жиззах шаҳар, “Қассоблик” маҳалласи, Улуғбек кўчаси, 34
20 Алиев Тудибой 07.12.1925 Ғаллаорол тумани, “Қилчоқсув”ҚФЙ, “Кичиксой” қишлоғи
21 Равшанов Холбек 10.06.1925 Зомин тумани, “Дуоба” ҚФЙ, “Еттикечув” қишлоғи
Навоий вилояти
22 Қараев Бекназар
 
12.05.1923 Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олчинобод МФЙ, Шоҳсувор қишлоғи
Наманган вилояти
23 Садыков Джабар 10.02.1926 Наманган шаҳар, Ҳақиқат МФЙ, Темир йўл кўча, 23-а уй
24 Рахмонов Абдусалом 04.11.1924 Наманган тумани, Хонабод ҚФЙ, Маллаховуз МФЙ,   Маллаховуз кўча, 18-уй
25 Мамадалиев Ахмаджон 08.03.1924 Уйчи тумани, Уйчи ҚФЙ, Соку МФЙ, Гулбоғ кўча, 4-уй
26 Маматов Хусанбой 10.01.1924 Чуст тумани Юқори маҳалласи 3-уй
27 Рахматуллаев  Якубжон 10.06.1924 Тўрақўрғон тумани, Қатағон МФЙ, Қатағон кўчаси,4
28 Джамотов Худойберди 23.12.1923 Тўрақўрғон тумани, Қашғаргузар МФЙ, Навоий кўчаси, 44 уй
29 Нуритдинов Шарибай 03.05.1925 Наманган шаҳар, Хақиқат МФЙ, К.Цеткин кўчаси, 1 уй
30 Сотихонов Исохон 25.12.1923 Косонсой тумани, Янги йўл МФЙ
31 Абдаев Абдусаттор 08.03.1922 Янгиқўрғон тумани, Нанай ҚФЙ, Сой бўйи МФЙ
Самарқанд вилояти
32 Тохиров Хидир 05.02.1926 Иштихон тумани, Борлос МФЙ
33 Норов Шукур 25.08.1924 Каттақўрғон тумани,
Кадан МФЙ
34 Санақулов Рауф 21.05.1926 Каттақўрғон тумани, Муртак МФЙ
 
35 Абдураззоқов Маматқобил 04.01.1922 Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Жувозхона МФЙ
Тошкент вилояти
36 Халматов Хасанбай 15.06.1926 Бекобод ш. 13 микрорайон, 71-уй, 29 хонадон
37 Искандаров Джалол 27.12.1926 Бекобод шаҳар, Мевазор кўчаси, 2-уй
38 Нурматов Файзулла 05.12.1920 Оққўрғон тумани, Х.Олимжон ж/х
39 Ильясов Рахим 05.05.1925 Ўртачирчиқ тумани, Деҳқонобод кўчаси, 2 уй
40 Хатамов Анорқул 15.10.1921 Пискент тумани, Чимқўрғон кўчаси, 11 уй.
41 Саидмахмудов       Сирож 1924 Пискент тумани,
Тошкент шаҳар
42 Джаббаров Ахмед Хамидович 08.08.1925 М.Улуғбек тумани,
Марказ-1, 41/14,
43 Акрамов Акмал 22.12.1924 Юнусобод тумани,
 Х.Асамов 118
44 Садиков Иноят
Бекматович
09.02.1925 Яшнобод тумани,
Нодирабегим  кўчаси, 75 уй
45 Вохидов Хамид Вахабович 11.12.1924 М.Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси 3 А уй, 4 хонадон
46 Кудузов Махмед 01.05.1924 М.Улуғбек тумани, М.Джалил кўчаси  80 уй
47 Алимов Аминжон Алимович 04.10.1922 Олмазор тумани, Сағбон пр.9,
1-Чимбой
48 Алимов Камал 11.12.1924 Шайхонтохур тумани,
Жар Ариқ 14-18
49 Каримов Хаким 01.01.1919 Яккасарой тумани,
М.Қушбеги 10-34
Қашқадарё вилояти
50 Ядгоров Жўра 01.07.1926 Чироқчи тумани, Паканди, МФЙ, Панканди қишлоғи
51 Боймиров Абдихолик 01.07.1924 Чироқчи тумани, Додиқ ҚФЙ, Ўртавуз қишлоғи
Фарғона вилояти
52 Ўринбоев Мухтор 10.08.1921 Марғилон шаҳри, Милтиқсоз МФЙ,
М. Ҳофиз кўчаси 115-уй
53 Ҳакимов Акрам 09.10.1925 Марғилон шаҳри
Мактаб кўчаси 131-уй
54 Жалилов Джамал 13.02.1921 Марғилон шаҳри, Навоий мфй
Нафосат 5а
55 Солиев Абдуҳамид 15.10.1924 Марғилон шаҳри
И.Бухорий кўчаси 14-уй
56 Магрипов Абдуқаҳҳор 14.09.1926 Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон қфй Усмонобод қишлоғи 26-уй
57 Ўзганов Хомид 05.03.1925 Олтиариқ тумани, Ғайрат шфй, Гузар кўчаси 80-уй
58 Ахронқулов Холиқул 28.02.1920 Олтиариқ тумани, Ғайрат шфй
Ҳидоят кўчаси
59 Каримов Хасанбой 01.01.1919 Қува тумани, Дўстлик мфй
Оқтепа кўчаси  50-уй
60 Мўминов Орибжон 01.05.1926 Фарғона тумани, Водил қфй
Пахтакор кўчаси 39-уй
61 Фозилов Назир 18.07.1924 Риштон тумани, Амиробод қишлоғи
Нодира кўчаси 21-уй
62 Садыков Салиджан 15.04.1922 Қўқон шаҳар
Г.Раҳимов кўчаси 36-уй
63 Темиров Патидин 17.01.1926 Олтиариқ тумани,  Жўрак қишлоғи Кўндаланг кўчаси 60-уй
64 Закиров Одилжан 17.02.1923 Тошлоқ шаҳарчаси
С. Раҳимов кўчаси 10-уй
65 Худойберганов Атаджан 01.05.1925 Данғара тумани, Барзанги қишлоғи
Рахматулло мфй
66 Рашидов Рўзимат 22.06.1925 Қўқон шаҳар, Олой кўчаси 22-уй
67 Бўтаев Кенжа 03.09.1924 Олтиариқ тумани, Тинчлик шфй
Гулистон кўчаси 53-уй
68 Азизов Абдулхай 15.09.1924 Риштон тумани, Тўда қишлоғи, Ўқитувчилар кўчаси 27-уй
69 Ахмадалиев Дадабой 05.02.1925 Марғилон шаҳри,
Мустақиллик кўчаси, 5-уй
70 Махмудов Исмоил 18.08.1920 Олтиариқ тумани,
Бўстон кўчаси, 65-уй
71 Махмудов Маъмурхўжа 1925 й. Ёзёвон тумани, Юқори МФЙ, Қорасақол қишлоғи
72 Қодиров Нишонбой 15.05.1925 Бешариқ тумани, Ё.Абдуллаев кўчаси, 1-уй
Сурхондарё вилояти
73 Эсанов Маматали 15.06.1924 Қзириқ тумани,
“Бирдамлик” маҳалласи

 

Теглар:Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Шавкат Мирзиёев Хотира ва Қадрлаш куни Ҳаж сафари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар