...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ташрифи: Сирдарёда жинси матолар ишлаб чиқарилади


15:52, 13.04.2018 Жамият
 2 739

Сирдарёнинг икки туманида 100 фоиз экспортга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Гулистон шаҳридаги автомобиль йўллари билан танишганини хабар қилган эдик.
 
Президент Мирзаобод туманидаги хорижий сармоя билан ташкил қилинган ва фаолияти йўлга қўйилган бир қатор объектлар билан танишди.
 
Жумладан, Шавкат Мирзиёев ушбу туманда “Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий гидропоник иссиқхонага ташриф буюрди ва бу ерда меҳнат қилаётган ходимлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Маълумот ўрнида, мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда Жанубий Корея технологияси асосида замонавий гидропоник иссиқхона барпо қилинмоқда. 
 
Бу ерда йилига 50 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.
 
Шунингдек, Сайхунобод ва Мирзаобод туманларида ип-калава ва жинси матолари ишлаб чиқариш корхоналари, узумзор, анор боғи ташкил этилаётгани ҳақида маълум қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Бек кластер жинси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар