...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Олмазор туманида маданият ва истироҳат боғи барпо этишга топшириқ берди


14:58, 09.02.2018 Жамият
 2 475

Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги туманларга ташрифи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Олмазор туманига бориб, тумандаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
 
Мазкур ташриф натижасида Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этиладиган бўлди.
 
Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади.
 
Шавкат Мирзиёев кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.
 
Аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
 
Ташриф давомида Президент уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олмазор маданият ва истироҳат боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар