...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент МХХда йиғилиш ўтказмоқда! Ўзгаришлар кутилаётгани айтилмоқда


12:00, 31.01.2018 Жамият
 13 819

Рустам Иноятов ўрнини эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган Ихтиёр Абдуллаев эгаллаши мумкин.

“Qalampir.uz” манбаларининг маълум қилишича, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш Тошкент шаҳридаги Миллий хавфсизлик хизмати биносида соат 11:00 да бошлангани айтилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини ислоҳ қилиш вақти келганини таъкидлаган эди.
 
Шахсий манбаларимизнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ўрнини эндиликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган Ихтиёр Абдуллаев эгаллаши мумкин.
 
Бош прокурор лавозимига эса Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Отабек Муродов тайинланиши айтилмоқда.
 
Маълумот учун, раҳбарлар алмашинувига доир хабар ҳали ўс тасдиғини топганича йўқ. 

Теглар:Рустам Иноятов МХХ Ихтиёр Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар