...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримов Японияга ҳамдардлик билдирди


12:54, 17.04.2016 Жамият
 3 606

Бир неча кундан буён Японияда кучли ер силкинишлари кузатилмоқда.

Бир неча кундан буён Япониянинг Кюсю оролида кучли зилзилалар давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ер силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони соат сайин ортиб боряпти. Кўплаб аҳоли уй жойидан айрилди, ичимлик суви ва электр энергиясиз қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар натижасида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония Бош вазири Синдзо Абэга чуқур ҳамдардлик билдирди.
 
Мактубда Президент Ислом Каримов қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Теглар:Ислом Каримов Синдзо Абэ Япония Кюсю ороли Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар