...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент экстремизм ва терроризм хавфи, конституциявий тузумга тажовузлар сақланиб қолаётганини айтди


13:16, 08.12.2018 Жамият
 4 152

26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Олий Бош қўмондон Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Мудофаа вазирлиги қўшинлари “тревога” бўйича кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга кўра, мамлакатга терроризм хавфи, конституциявий тузумга қарши тажовузлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари кеча, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимдаги нутқида маълум қилган.
 
“Илк бор “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга асосан давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш янги тузилган махсус идоранинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
 
Экстремизм ва терроризм хавфи, мамлакатимиз конституциявий тузуми ва иқтисодиётига тажовузлар сақланиб қолаётган бугунги таҳликали замонда Давлат хавфсизлик хизматининг мард ва жасур аскар ва офицерлари ҳар қандай бузғунчи кучларга қарши муросасиз курашиши ва Ватанимиз ҳимоясида мустаҳкам қалқон бўлиши зарур”, деган давлат раҳбари.
 
Ўзбекистонда 26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Олий Бош қўмондон Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Мудофаа вазирлиги қўшинлари “тревога” бўйича кўтарилди. Президент ўз нутқида мазкур ўқув машғулотларига эътибор қаратиб, шундай деди:
 
“Хабарингиз бор, яқинда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган дала ўқув машқлари кейинги икки йилда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ишларнинг яққол намунаси, десам, тўғри бўлади. Биз бу борадаги ишларимиз кўламини янада кенгайтирган ҳолда, тизимли равишда давом эттирамиз”. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Экстремизм Терроризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар