...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Бекободда


12:14, 18.08.2017 Жамият
 3 353

Давлат раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бугун, 18 август куни Бекобод шаҳрига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Мазкур комбинат мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади. 1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндаларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
 
Корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ташрифини Олмалиқ шаҳрига амалга оширган эди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Бекабод шаҳрига ташрифи Бекобод шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар