...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Бекобод раҳбарларига Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди


18:01, 18.08.2017 Жамият
 2 784

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган эди.

Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни Бекобод шаҳри фаоллари ва раҳбарларига аҳоли учун энг қулай турмуш шароитларини яратиш бўйича Олмалиқ шаҳри билан мусобақалашишни таклиф этди.
 
Мусобақа шартлари уй-жой коммунал хўжалиги фаолиятини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма, тиббиёт муассасаларини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ўртача иш ҳақи кўрсаткичларини ошириш каби йўналишлар бўйича бўлади. Давлат раҳбарининг ушбу ташаббуси асосида шаҳарларнинг ўзаро мусобақалашуви одамлар ҳаёти учун муносиб шароитлар яратишга хизмат қилади.
 
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри ва Бекобод туманида болаларни мактабгача таълим муассасалари билан тўлиқ қамраб олиш, бу тажрибани мамлакатнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш лозимлигини таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган эди. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёвнинг Бекобод шаҳрига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар