...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент 2019 йилда амалга оширмоқчи бўлган 7 режасини ошкор этди


15:33, 08.12.2018 Жамият
 27 951

27 та шаҳар ва туманини комплекс ривожлантириш мақсадида, аввало, йирик инвестиция лойиҳаларини ушбу ҳудудларда амалга ошириш зарур

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 2019 йилдаги асосий режаларини очиқлади.
 
Мирзиёев келгуси йилда ҳам фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инвесторлар учун кенг шароитлар яратиб бериш, айниқса, инфляция даражасини пасайтиришга қаратилган ишларни давом эттиришини маълум қилди.
 
Жумладан, инфляция даражасини прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб туриш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
 
Биринчидан, биз самарадорлиги паст бўлган ва етарлича янги иш ўринлари ярата олмаётган йирик давлат корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратишни қайта кўриб чиқилади. 2019 йилда кредитлар беришда бюджет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари кўпаймаслиги керак.
 
Иккинчидан, миллий валюта ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун пул-кредит сиёсатини тартибга солишнинг замонавий воситаларини жорий этилади.
 
Учинчидан, асосий турдаги озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бу орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш керак. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
 
Тўртинчидан, стратегик аҳамиятга эга бўлган товарлар бўйича нархларнинг шаклланиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни фақат биржа савдолари орқали сотиш, шу асосда эркин рақ́обат муҳитини яратиш талаб этилади.
 
Бешинчидан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида электр энергияси, табиий газ ва коммунал хизматлар учун тўловларнинг бир қисмини давлат томонидан компенсация қилиш чораларини кўрилади.
 
Олтинчидан, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган истеъмол товарлари импорти бўйича тарифларни тартибга солишнинг мослашувчан механизмларини жорий қилиш керак.
 
Еттинчидан, республиканинг иқтисодий аҳволи оғир ҳисобланган 27 та шаҳар ва туманини комплекс ривожлантириш мақсадида, аввало, йирик инвестиция лойиҳаларини ушбу ҳудудларда амалга ошириш зарур.
 
“Очиқ айтиш керак: агар биз юртимизда барқарор иқтисодиёт қурмоқчи бўлсак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби бой ва фаровон яшамоқчи бўлсак, чала-чулпа, юзаки эмас, балки қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар