...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент: “Яна бир бор айтаман, экспорт сиёсатнинг энг муҳим йўналиши”


23:34, 31.10.2018 Жамият
 2 023

Ўзбекистонда сувни тежаш технологияларини татбиқ этиш бўйича етарли иш олиб борилмаяпти.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди.
 
Ушбу йиғилишда Ўзбекистонда сувни тежаш технологияларини татбиқ этиш бўйича етарли иш олиб борилмаётгани, бунинг оқибатида 140 минг километр узунликдаги коллектор дренажларга катта маблағ сарф бўлаётгани танқид қилинди.
 
“Сувни тежовчи технологияни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш мумкин. Биргина кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилатиб суғориш эса 35-65 фоизга тежаш имконини беради. Лекин, томчилатиб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилган, холос”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Йиғилишда тегишли вазирлик ва ташкилотларга Россия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония ва бошқа давлатлар бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди.
 
“Яна бир бор айтаман, экспорт давлатимиз сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳар бир вазирлик ва идора экспортни ривожлантириши керак”, дея таъкидлади Президент.

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар