...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент: “Гўштни 250 минг қилиб қўйсак, одамлар нима қилади?” (видео)


15:56, 07.01.2018 Жамият
 16 905

Хўш, сиз масъул одамлар фаолиятида ўзгаришларни сезяпсизми? Ўзгаришлар шамоли сиз яшаётган ҳудудларга ҳам етиб бормоқдами?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида депутатларга юзланиб, уларга талаб ва таклифлар билан чиқиш вақти келганини айтган эди. Давлат раҳбари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида ҳам яна бир бор депутатларга мурожаат қилди.
 
“Депутатлар, бир марта айтсаларинг бўмайдими, биз ҳам Тошкент вилоятининг фуқароларимиз деб. Қуйи Чирчиқда 10 минг тонна балиқ берса бўлади. Тошкент вилоятида 10 минг тонна балиқ чиқса, Тошкент вилояти бозорларида гўшт арзон бўладими, йўқми? Арзон бўлади!Ким яхши – оддий одамга. Бу нархни ушлашнинг ўзи бўлмайди. Ҳеч қайси давлатда бундай бўлмаган. Ўзбекистонда гўштнинг асл нархи 250 минг сўм, агар биз ҳозирги инфляция ва девальвация билан ҳисобласак. Агар биз гўштни 250 минг қилиб қўйсак одамлар нима қилади? Қайси ойликка яшайди? Ким буни ўйлайди”, дейди куюнчаклик билан Президент.
 
Президент ҳар бир йиғилишда, ҳар бир чиқишида амал курсисини эгаллаб турганларга адолатли бўлишни, оддий халқни ўйлашни куюниб гапирмоқда. Керакли топшириқларни бермоқда. Хўш, сиз масъул одамлар фаолиятида ўзгаришларни сезяпсизми? Ўзгаришлар шамоли сиз яшаётган ҳудудларга ҳам етиб бормоқдами? Фикр ва мулоҳазаларингизни [email protected] электрон почта манзили ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга йўлланг. 
 

Теглар:Гўшт балиқчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар