...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пластикка фоиз қўйган "тадбиркор" қўлга тушди


18:10, 20.10.2017 Жамият
 4 077

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан аҳолининг истеъмол қилишга оид ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

Пластик карталар тўлов тизимининг энг қулай ва осон воситаси сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Лекин ушбу соҳада фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар баъзи “тадбиркорлар”нинг қонунда кўрсатилган қоидаларни бузаётганликларини кўрсатмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган. Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд.
 
Жумладан, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801-802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин, сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган.
 
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқароларнинг ҳуқуқини тиклаган ҳолда, сандиқни пластик карточкага харид қилиш мумкинлигини тасдиқлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қорақалпоғистон Республикаси Пластик карта орқали савдо қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар