...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёдалар билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲларнинг видеолари тарқалди


11:16, 29.06.2016 Жамият
 11 136

Ушбу видеолар Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камераларидан ёзиб олинган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари қайд этган йўл-транспорт ҳодисаларининг видеоларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Унда автомобиллар билан боғлиқ ЙТҲлар акс этганди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда пиёдалар иштирокидаги мудҳиш ЙТҲларнинг видеолари тарқалди.
 
Орамизда видеоларда акс этган йўл-транспорт ҳодисасига гувоҳлик қилган ёки таниш-билишлари эътиборсизлик сабаб ЙТҲ иштирокчисига айланганлар топилиши мумкин. Ушбу видеотасвирларни кўриб, азиз умримизнинг ҳар бир лаҳзасини қадрлаш билан бирга ўзимиз ва бошқалар ҳаётига масъул эканимиз, уйдан ташқарига чиқдикми, жамият ҳаётига дахлдор эканимизни яна бир бор англаймиз.
 
Ушбу тасвирларни кўргач, ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда хушёр бўлишса, кичик эҳтиётсизлик катта муаммоларни келтириб чиқариши, охир-оқибат кимнингдир умрига зомин бўлишини ўйлаб кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди.  

Теглар:ЙТҲ Тошкент Кузатув камералари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар