...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи Volkswagen’да ЙТҲга учради?


16:45, 11.10.2017 Жамият
 3 527

Автомобилдан Ўзбекистон фуқаросига тегишли ҳужжатлар топилгани учун у ЙТҲ айбдори деб тахмин қилинмоқда.

Бугун, 11 октябрь куни тонгги соат 03:30 ларда Санкт-Петербург шаҳрида Volkswagen Polo ҳайдовчиси Смольная соҳилбўйи ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасини содир этди.
 
Бошқарувда ўзбекистонлик шахс бўлгани тахмин қилинаётган автомобиль реклама устунига бориб урилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “ДТП ва ЧП Петербург” гуруҳида хабар берилган.
 
Автомобиль тиклаб бўлмас ҳолатга келгани ва машинанинг ҳайдовчиси воқеа жойидан яширингани айтилмоқда (агар омон чиққан бўлса).
 
Ўзбекистон фуқароси номига расмийлаштирилган ҳужжатлар автомобиль салонида топилгани ҳайдовчининг ўзбекистонлик эканига гумон бермоқда.
 
Машина ҳайдовчиси автомобиль ичидан “топилмагани” учун ҳайдовчининг воқеа жойидан яширингани тахмин қилинган.
 
Бошқа томондан ушбу автомобилни кўрган киши унинг ичидан тирик инсон чиққанига ишонгиси келмаслиги ҳам рост...
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар