...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой автомобил йўли синовдан ўтказилади


09:03, 20.10.2017 Жамият
 3 029

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ташаббусига кўра Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан телефон орқали мулоқотни амалга оширди.
 
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарга кўра, Давлат раҳбари мулоқот аввалида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ҳамда қардош қирғиз халқини 15 октябрь куни президентлик сайловининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий муборакбод этган.
 
Икки давлат раҳбарлари яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини анъанавий дўстлик ва амалий руҳда атрофлича муҳокама қилди.
 
Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараларининг қолган участкаларига оид тегишли шартномани ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш ва имзолаш жараёнини тезроқ якунлаш, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларининг самарали фаолиятини таъминлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
 
Транспорт-коммуникация тизимидаги ўзаро алоқалар, хусусан, шу ойнинг охирига режалаштирилган “Тошкент–Андижон–Ўш–Иркештом–Қошғар” йўналиши бўйича ҳамкорликда автомобиль қатновини синовдан ўтказиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.
 
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Президент Шавкат Мирзиёевга президентлик сайлови муносабати билан самимий табрик учун чуқур миннатдорлик билдирди.
 
Қирғизистон мамлакатлар ўртасида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга, дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбоев Телефон орқали суҳбат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар