...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари фаолияти танқид қилинди


14:33, 22.01.2017 Жамият
 4 172

Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди.

Кеча, 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов олиб борган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгиланган топшириқлар нуқтайи назаридан ТИВ марказий аппарати ва хориждаги муассасалар фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинди.
 
Учрашувда вазирлик аппарати, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари, халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ишига танқидий баҳо берилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар ва кенгашлар) фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижро этиш чоралари белгиланди.
 
Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон элчихонаси ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар