...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги шифохона ва мактабларнинг шароити билан танишди (видео)


14:13, 22.01.2017 Жамият
 3 993

Давлатимиз раҳбари икки кунлик сафари давомида ўзи айтганидек, оддий одамларнинг турмуш тарзи билан танишди. Аҳолининг энг қуйи қатлами ичига кириб, улар билан мулоқот қилди, истакларига қулоқ тутди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Шуниси эътиборга моликки, бу Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатидаги илк ташрифидир.
 
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Хўжайли туманидан бошлади. Давлат раҳбари Хўжайли туманининг марказий шифохонаси бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Шифокорлар ва соҳа мутахассислари билан суҳбатда бўлди. Мактаб, аёллар мурувват уйи, ишлаб чиқариш объектларида бўлган Президент ўз тавсияларини берди.
 
Давлатимиз раҳбари икки кунлик сафари давомида ўзи айтганидек, оддий одамларнинг турмуш тарзи билан танишди. Аҳолининг энг қуйи қатлами ичига кириб, улар билан мулоқот қилди, истакларига қулоқ тутди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилди. Мазкур дастурни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев билан учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар