...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик аёл фарзандини самолёт бортида дунёга келтирди


16:20, 24.11.2018 Жамият
 8 897

Самолёт Тошкентга белгиланганидан 5 соату 45 дақиқа кеч етиб келган.

Кеча, 23 ноябрь куни “Пекин—Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган.
 
Самолёт Тошкентга белгиланганидан 5 соату 45 дақиқа кеч етиб келган. Она — ўзбекистонлик Наргиза Қосимова, дея хабар бермоқда China-Uzbekistan Telegram канали.
 
Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Hemujia шифохонасига жойлаштирилган 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пекин—Тошкент Чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар