...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арафот тоғида туғилган чақалоқ ҳожи бўладими?


11:55, 31.08.2018 Бу қизиқ
 10 202

Бу Ҳаж мавсумида Арафот тоғида чақалоқ дунёга келди.

Жорий йилнинг 20 август куни Саудия Арабистонида, Арафот тоғида ҳожилар Ҳаж амалларини ўтаётган пайтда фарзанд дунёга келди.
 
Зиёратчилар орасида Иорданиялик Муҳаммад Иброҳим исмли инсон аёли билан Арафот тоғида Ҳаж амалларини бажараётган пайтда, ҳомиладор аёлининг дарди келиб қолган.
 
Бу пайтда улар ердан 70 метр баландликда бўлганлар. Аёлга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиб, енг яқин шифохонага олиб борилиши натижасида, чақалоқ соғлом дунёга келган. Болакайга ота-онаси шифохона мудирига миннатдорлик тариқасида Ваддоҳ деб исм қўйишган.
 
Шуни айтиб ўтиш керакки, бу ҳаж мавсумида Арафот тоғида туғилган илк чақалоқ булди. Ҳаж сафарида фарзандли бўлган илк оила ва аёлдир.
 
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж ибодатларини бажариб, ортга қайтиб келдилар.
Азиза Хурсандова

Теглар:Саудия Арабистони Ҳаж зирати чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!