...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга “Кўҳна қитъа”дан делегацияси келади


19:11, 27.10.2018 Жамият
 3 915

Делегация айрим вазирлик ва қўмиталар билан музокаралар ўтказади.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан ҳамкорлик бўйича делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаи депутатлар гуруҳи Ўзбекистонга келади.
 
Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати берган хабарга кўра, делегация Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлик қўмитасининг 14-мажлисида иштирок этади. Бундан ташқари, Европарламентнинг ташқи ишлар, иқтисод, бандлик ва меҳнат муносабатлари, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита билан учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
 
Учрашувларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ивета Григуле-Петерсе Ўзбекистон – Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар