...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан ўғирланган осори-атиқалар қайтарилади


10:06, 21.12.2017 Жамият
 2 120

Ўзбекистондаги музейлардан осори-атиқаларни олиб чиқиб кетгани учун, Қримлик аёл уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳар бир халқнинг моддий тарихи, унинг музейларида мужассамлашади.
 
Россия Тергов қўмитасининг Қрим Республикаси бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича,    Ўзбекистондаги музейлардан осори-атиқаларни олиб чиқиб кетгани учун, Қримлик аёл уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди.
 
Хабарда таъкидланишича, “Суд тергов томонидан тақдим қилинган барча далилларни ўрганиб, Ўзбекистондан музей осори-атиқаларини олиб чиқиб кетган аёлга уч йиллик шартли қамоқ жазоси белгиланган”.
 
Шунингдек, матбуот хизматининг маълум қилишича, суднинг ҳукми қонуний кучга киргач, олиб чиқиб кетилган осори-атиқалар Ўзбекистонга қайтарилади. 
Обил Сафаров

Теглар:Ўзбекистон Музей Осори-атиқа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар