...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги йирик рангли металл заводига янги раҳбар тайинланди


13:39, 16.10.2018 Жамият
 4 536

Завод директори лавозимида уч йилдирки Фарҳод Абдуллаев ишлаб келарди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Константин Михайлович Акулов “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи”​ акциядорлик жамиятининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Тelegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Акулов ушбу лавозимда заводни 2015 йилдан бери бошқариб келган Фарҳод Абдуллаевни алмаштирди.
 
“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи”​ АЖ​ бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида ўз тайёрлов ташкилотлари тармоғига эга бўлган ва р​еспублика иқтисодиётининг барча соҳаларини сифатли рангли металлар билан таъминловчи замонавий корхона ҳисобланади.​
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тайинлов Рангли металл Константин Акулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар