...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари хориж сиёсатчилари эътиборида


13:28, 18.10.2016 Жамият
 3 263

Халқаро конференция олдидан 17 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди.

20-21 октябрь кунлари “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
 
Конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТнинг ривожланиш лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ф.Эберт номидаги жамғарма ҳамкорлигида ўтказилади.
 
Халқаро конференция олдидан 17 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брефингга ОАВ вакиллари,  жумладан, “Qalampir.uz” сайти ҳам таклиф этилди.
 
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раиси Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев сўз олиб, халқаро конференциянинг аҳамияти, ташкилий масалалар ҳамда хорижлик мутахассислар ва журналистларнинг иштироки борасида қисқача маълумот бериб ўтди.
 
Брифингда айтилганидек, конференцияда иштирок этиш мақсадида Индонезия, Россия, Латвия каби Европа малакатлари ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби Марказий Осиё давлатларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил(омбудсман)лари юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.
 
Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Олий Комиссари, ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Доимий мустақил комиссияси раиси, Европа Кенгашининг Венеция Комиссияси ҳамда Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатларнинг таниқли сиёсатчилари халқаро конференцияда иштирок этадилар.
 
“Чет элдан таниқли мутахассисларнинг ташриф буюришидан ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасини ташкил қилиниши ва ривожланишида  ўзбек тажрибаси хорижликлар учун нақадар қизиқ эканини кўришимиз мумкин. Биз мустақиллик йиллари давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқларимизни дунё ҳамжамияти эътиборига ҳавола қилмоқчимиз. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро тажриба билан ҳам ўртоқлашамиз”, дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раиси Акмал Саидов.
 
“Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан “Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорларнинг имзоланиши ҳамда Олий Мажлисга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилиши, нафақат юртимиз аҳолисида, балки хорижлик мутахассисларда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Бу ишлар инсон ҳуқуқлари соҳасида олға ташланган катта қадам”, деб такидлаб ўтди журналистларга берган интервьюсида Акмал Саидов. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Инсон ҳуқуқлари Акмал Саидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар