...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигига номзод бўлади


19:25, 05.01.2019 Жамият
 2 306

Мазкур режа йил давомида амалга ошириб борилади.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш кўзда тутилади.
 
Режага кўра:
 
БМТга аъзо давлатларнинг Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодини қўллаб-қувватлашга эришиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш;
 
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва инсон ривожланиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида материалларни тайёрлаш ва БМТга аъзо давлатлар ўртасида тарқатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
 
Мазкур режа йил давомида амалга ошириб борилади. Бунга ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат дастури Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар