...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир халқаро олий таълим муассасаси очилади


10:31, 12.08.2017 Жамият
 6 342

Жорий йилнинг ўзида 3 та филиал ва 1 та институт иш бошлади.

Олий таълим вазири Ином Мажидов “Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистонда халқаро олий даргоҳ очилишини маълум қилди. Лекин қандай таълим муассасининг очилиш вақти, йўналиши ҳақида ҳозирча ахборот берилгани йўқ.
 
Вазир Мажидов жорий йилнинг ўзида 3 та филиал ва 1 та институт очилганлигини қўшимча қилиб ўтди.
 
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида” қарорни имзолагани ҳамда унга кимлар қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
 
Янги ташкил этилган педагогика институтга узоқ йиллар Миллий университетга раҳбарлик қилган Ғофуржон Муҳамедов ректори этиб тайинланган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Олий таълим Ином Мажидов Халқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар