...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир қўмита раисининг виртуал қабулхонаси очилди


18:11, 05.01.2017 Жамият
 3 024

Айни вақтда қўмитада мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда.

Кўплаб вазирлик ва идоралар раҳбарлари қатори Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ҳам виртуал қабулхонаси очилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Uzbektourism.uz” расмий веб-сайтида очилган виртуал қабулхона соҳада фаолият юритувчиларнинг мурожаат, шикоят ва таклифлари билан танишиш, уларга ечим топиш ҳамда аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб беришда енгиллик ва қулайликлар мақсадида ташкил этилди.
 
Энди туризм соҳасига оид саволлари, шикоят, мурожаат ва таклифлар билан “Uzbektourism.uz” манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин. Энг муҳими, онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тарзда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш имкони мавжуд. Қўмитанинг (+998 71) 233-90-28 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
 
Айни вақтда қўмитада мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда, дейилади хабарда. 
 

Теглар:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризм Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар